09:15 / 01.04.2019
2 903

“Ливерпуль” сўнгги дақиқадаги автогол сабаб "Тоттенхем"ни таслим этди (видео)

“Ливерпуль” сўнгги дақиқадаги автогол сабаб "Тоттенхем"ни таслим этди (видео)
Англия чемпионатининг 32-тур марказий ўйинида "Ливерпуль" клуби "Энфилд"да "Тоттенхэм" футболчиларини қабул қилди. Шиддатли кечган баҳсда майдон эгалари зафар қучди.

Жуда ҳам қизиқарли бошланган ўйинда "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Роберто Фирмино ҳисобни 16-дақиқада очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келибгина Лукас Моура ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг тақдирини ҳал қилган голни "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд Салоҳнинг зарбасидан кейин ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

Англия чемпионати 32-тур
"Ливерпуль" – "Тоттенхэм" 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 16 Фирмино, 1:1 – 70 Лукас Моура, 2:1 – 90, автогол Алдервейрелд.
"Ливерпуль" – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум, Хендерсон (Ориги, 77), Милнер (Фабиньо, 77), Мане, Салах (Ловрен, 90), Фирмино.
"Тоттенхэм" – Льорис, Роуз, Санчес (Сон Хын Мин, 69), Алдервейрелд, Триппьер, Алли, Сиссоко, Лукас Моура (Дэвис, 82), Эриксен (Льоренте, 90), Вертонген, Кейн.
Огоҳлантириш: Лукас Моура (80).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” сўнгги дақиқадаги автогол сабаб "Тоттенхем"ни таслим этди (видео)