Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтмаган, АҚШга тикланиш учун кетган

  • 04 апрель 2019, 14:10
  • 452
  • Спорт
  • Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтмаган, АҚШга тикланиш учун кетган
    Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтди, деган хабарлар пайдо бўлганди. Бу борадаги хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов билан боғланди. Мураббий Бектемир профессионал боксга ўтмаётганини таъкидлади.

    «Бектемир АҚШга профессионал боксга ўтиш учун кетгани йўқ. У белидаги жароҳати сабаб 6 ой шуғуллана олмади. Бу орада бироз вазни ҳам оғирлашди. Шу сабаб Калифорнияга тикланиш жараёнини ўтказиш учун кетди. Бектемир у ерда 5-6 ой тикланиш жараёнида қатнашади ва Олимпиада саралашига тайёрланади».

    Бектемир 3 апрель куни АҚШга жўнаб кетган. Боксчи Калифорнияда спарринг жангларида қатнашади ва ўзининг юқори формасига қайтиш учун машғулотлар ўтказади. Мелиқўзиевнинг сенятбрда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиши аниқ эмас, лекин у Токио Олимпиадаси саралашида қатнашади.

    » » Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтмаган, АҚШга тикланиш учун кетган