date
views 2 954

Нўъмон Ҳасанов 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Истеъфога чиқишга тайёрман"

Нўъмон Ҳасанов 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Истеъфога чиқишга тайёрман"
Суперлига 3-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" жамоалари (7:1) ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳисоб йирик кўриниш олди. Олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Бундай мағлубиятдан сўнг гапирадиган гап ҳам қолмади.

Ўзим ҳам билмайман бугун нимага бундай ўйнадик. Қизил карточка олган йигитлар ичкарида ҳозир йиғлаб ўтиришибди. Захира ўриндиғимиз тор ва бу ҳам ўз сўзини айтди.

Фаолиятимда илк бор, бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлмаганман ва истеъфога чиқишга тайёрман. 10 киши ўйнайдими, 9 киши ўйнайдими, бундай натижа бўлиши керак эмас. Тарихда ҳисоб қолади", - деби Ҳасановнинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзодбек Холбоев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нўъмон Ҳасанов 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Истеъфога чиқишга тайёрман"