12:30 / 14.04.2019
2 652

Бугун «Локомотив» ўз майдонида ОКМКни, «Сурхон» эса «Пахтакор»ни қабул қилади

Бугун «Локомотив» ўз майдонида ОКМКни, «Сурхон» эса «Пахтакор»ни қабул қилади
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасида сўнгги 3 та учрашув бўлиб ўтади.

Куннинг дастлабки ўйинида Сурхондарёнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси билан баҳсга киришади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 16:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, сурхондарёликлар 3-турда «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ғалаба қозонган бўлса, пойтахтликлар эса «Насаф»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Турнинг «Қўқон-1912»—«Бухоро» учрашувига соат 17:00 да старт берилади. Таъкидлаш жоиз, бухороликлар Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан дуранг ўйнаганди (1:1).

Турнинг марказий ўйини Тошкентда бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион Андрей Фёдоров бошлиқ «Локомотив» Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан жанг қилади. Тўқнашув соат 18:20 да старт олади.

Маълумот учун, тошкентликлар 3-турда «Андижон»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (4:0). Олмалиқ клуби эса «Қўқон-1912»ни ўта йирик — 7:1 ҳисобида мағлуб этганди.

1. «Сурхон»—«Пахтакор» 16:15
2. «Қўқон-1912»—«Бухоро» 17:00
3. «Локомотив»—ОКМК 18:20

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун «Локомотив» ўз майдонида ОКМКни, «Сурхон» эса «Пахтакор»ни қабул қилади