Ғоибназаровнинг мураббийи: «Фазлиддинга кучли рақиб сўраб чарчадик»

  • 15 апрель 2019, 19:58
  • 635
  • Спорт
  • Ғоибназаровнинг мураббийи: «Фазлиддинга кучли рақиб сўраб чарчадик»
    Жорий йилнинг 11 май куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров (7 та жанг, 7 та ғалаба, 4 та нокаут) АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

    Фазлиддин саккизинчи жангида америкалик Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз, яна бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Фоксга қарши жанг ўтказганди ва очколар бўйича ғалаба қозонганди. «Оламспорт» мазкур жанг борасида Фазлиддиннинг мураббийи Аброр Турсунпўлатов билан боғланиб, бир нечта саволларга жавоб олди.

    «Фазлиддиннинг рақибини мен ҳам, унинг ўзи ҳам бугун билдик. Бизга промоутерлар бу хабарни етказди. Ким билан жанг ташкил қилиб берса, ўша боксчи билан жангга тайёргарлик кўрамиз, рингга чиқамиз. Ҳозир Тусондамиз, Майкл Фоксга қарши жанг ҳам шу шаҳарда ўтказилади.

    Фокс Шоҳжаҳон Эргашевга ютқазганди. Рақибни жиддий тарзда ўрганяпмиз. Унинг бўйи Фазлиддиндан 25 сантиметрча баландроқ. Биргина ноқулайлик туғдирадиган жиҳати ҳам шу. Очиғи, промоутерлардан кучли рақиб сўраб чарчадик. Майли, бу жангда ғалаба қозониб олса, рейтингда анча кўтарилиб олади. Кейинги жанглари кучли боксчиларга қарши кечади», — дейди Фазлиддиннинг мураббийи.

    Манба: olamsport.com

    » » Ғоибназаровнинг мураббийи: «Фазлиддинга кучли рақиб сўраб чарчадик»