Атлетико Мадрид Хулиан Альварес бўйича Барселона билан боғлиқ миш-мишларни рад этди

1 дақиқа ўқиш328
Атлетико Мадрид Хулиан Альварес бўйича Барселона билан боғлиқ миш-мишларни рад этди

Атлетико Мадрид раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг ёзги трансфер ойнасида Барселона сафига ўтиши ҳақидаги хабарларни кескин рад этди. Метрополитано мутасаддилари давом этаётган миш-мишлардан чарчаганликларини билдириб, футболчи сотилмаслигини расман маълум қилишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб расмийлари Каталония клуби билан ҳеч қандай расмий ёки норасмий алоқалар, учрашувлар ёки таклифлар бўлмаганини тасдиқлади. Манчестер Сити жамоасидан келганидан бери Мадрид клубининг асосий фигураларидан бирига айланган 26 ёшли ҳужумчи жамоанинг узоқ муддатли режаларида муҳим ўрин тутади.

МАРКА нашри хабарига кўра, Атлетико Мадрид раҳбарлари трансфер ойнаси бошида ОАВда тарқалаётган асоссиз хабарлардан ғазабда. Клуб баёнотида шундай дейилади: “Ўйинчимиз учун ҳеч қандай таклиф бўлмади, учрашув ҳам ўтказилмади. Биз ойлардан бери давом этаётган ёлғонлар, ярим ҳақиқатлар ва футболчиларимизга нисбатан уюштирилган кампаниялардан чарчадик”.

Клуб мутасаддилари ушбу миш-мишларда аргентиналик футболчининг айби йўқлигини, у доимо ўзини профессионал даражада тутаётганини таъкидлади. Хулиан Альвареснинг Атлетико Мадрид билан 2030-йил июнига қадар шартномаси мавжуд бўлиб, у якунланган мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигаси доирасида 18 та гол уришга муваффақ бўлди.

Барселона Роберт Левандовски ўрнига муносиб номзод қидираётган бўлса-да, Атлетико Мадрид ўзининг 95 миллион евролик юлдузини сақлаб қолишига ишончи комил. Пойтахт клуби ўзининг етакчи футболчиларини розиликсиз қўйиб юбормаслик борасида қатъий позицияда турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?