21:41 / 27.04.2019
2 591

"Металлург" Бекободда "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабани қўлга киритди

"Металлург" Бекободда "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Ўзбекистон чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

26-дақиқада Шаҳбоз Эркинов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Музаффаржон Музаффаров мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари пенальти ишлаб олишди, уни Станислав Андреев аниқ бажариб жамоасини олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада мезбонлар учинчи голни ҳам уришди, гол муаллифи – Баҳодир Пардаев.

Қолган вақтда икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар бўлди. Бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, "Металлург" очколарини 10 тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. "Қўқон-1912" (5) эса 13-поғонада қолди.

"Металлург" – "Қўқон-1912" 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 26 Эркинов, 1:1 – 35 Музаффаров, 2:1 – 57 Андреев, 3:1 – 79 Пардаев.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев (11. Баҳром Абдураҳимов, 78), 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Музаффаржон Музаффаров, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов (18. Шавкатжон Муллажонов, 70), 55. Акбар Исматуллаев, 70. Сергей Тумасян (85. Баҳодир Пардаев, 68).

"Қўқон-1912": 1. Исломжон Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (17. Беҳруз Садуллоев, 78), 19. Суҳроб Бердиев (13. Жавоҳир Эсонқулов, 70), 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 55. Милош Николич (21. Тимур Усмонов, 83), 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳамедов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Металлург" Бекободда "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабани қўлга киритди