06:35 / 09.05.2019
2 359

Моуриньо: "Музокаралар ўтказаётган жамоалар номини ошкор этадиганлардан эмасман"

Моуриньо: "Музокаралар ўтказаётган жамоалар номини ошкор этадиганлардан эмасман"
Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо унга "Рома" клубидан таклифлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Менга қизиқиш билдирган ҳар бир клуб улар учун энг яхши вариант эканлигимга ишонишади. Мен бундан фахрланаман. Эртами, кечми мен ушбу жамоалардан бирини бошқараман. Аммо, мен музокаралар давомида уни ошкор этадиганлардан эмасман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди. Унга шунингдек "Лион" ва "Селтик" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: "Музокаралар ўтказаётган жамоалар номини ошкор этадиганлардан эмасман"