20:32 / 24.05.2019
3 217

Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас боксчига қарши рингга чиқади
Боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни ўзининг профессионал боксдаги ўн еттинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтга келиб, Москвада кечадиган мазкур бокс кечасида унга ким рақиблик қилиши аниқланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Маълум бўлишича, Эргашевнинг галдаги рақиби пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла бўлади. Ушбу боксчи шу пайтгача 11 бор рингга кўтарилган ва барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 9 тасида эса рақибларини нокаутга учратган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ боксчимиз америкалик чарм қўлқоп устасига қарши баҳс олиб бориши ҳақида айтганди. Бироқ келишув амалга ошмагач, ушбу рақиб варианти муносиб кўрилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас боксчига қарши рингга чиқади