31 май, жума куни кечга яқин Туркияга етиб келган Ўзбекистон миллий жамоаси шу куннинг ўзида Антальядаги «Arslan Zeki Demirci» стадионида машғулот ўтказди. Маҳаллий вақт билан 22:00да бошланган машғулот 1,5 соатдан кўпроқ давом этди.
Дастлаб чигалёзди машқларини ўтказган футболчилар кейинчалик комбинациялар устида ишлашди. Купер машғулот давомида қанот футболчиларининг ҳужумга қўшилишларига алоҳида урғу берилди. Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Ғиёсов, Ҳожиакбар Алижоновлар қанотнинг ҳар хил қисмларида синаб кўрилди. Бу футболчилар машғулотлар давомида яхши таассурот қолдиришди.
Антальядаги машғулотларда дарвозабон Элдор Суюнов ниҳоят тўлиқ куч билан қатнашди. Жароҳатидан сўнг «Пахтакор» захирасида қолиб кетаётган Суюнов Туркиядаги машғулотларда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек Купер келганидан буён илк марта миллий жамоага чақирилган «Динамо» дарвозабони Ботирали Эргашев бежизга йиғинга чақирилмаганини исботлашга уринди.
Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳар жоимгидек посбонлар билан машғулотни қувноқ тарзда ўтказди. Дарвозабонлар орасида «Локомотив» аъзоси Жавоҳир Ислёсов яхшироқ ҳолатда экани кўринди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди