22:10 / 07.06.2019
3 013

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб йирик ҳисобда ғалабага эришди

Учрашувнинг 28-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Жалолиддин Машариповни йиқитди ва бош ҳакам КХДР дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Одил Аҳмедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0.
Учрашувнинг 65-дақиқасида Достон Ибрагимов узатган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан 3 дақиқа ўтгач рақиб ҳимоячиси ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Игорь Сергеев гол урди - 3:0.
90+2-дақиқада ҳужумга ўтган Достон Турсунов якуний натижани ўрнатди - 4:0.

Ўзбекистон - КХДР 4:0
Голлар:
Одил Аҳмедов 28 пенальти, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 65, - 2:0. Игорь Сергеев 68, - 3:0. Достон Турсунов 90+2, - 4:0.

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев.

КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол
Захира: 21.Ким Кванг Чол, 1.Ри Мёнг Гук, 2.Ри Жонг Мин, 4.Сонг Кум Ил, 5.Сонг Чол Унг, 10.Ким Ил Гванг, 11.Жонг Ил Гван, 16.Хён Чол Бом, 20.Пак Хён Ил, 22.Жо Сол Сонг.

Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди