Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйлайманки, бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ўзбекистон баҳсда кучлироқ кўринди. Айтишим лозимки, жамоамиз йиғилганига энди 20 кун бўлди. Умуман олганда ўйин яхши ўтди", - деб сўз бошлади кореялик мураббий.
-Ўтказиб юборилган дастлабки иккита голни қандай изоҳлайсиз?
-Айтиш мумкинки, стадиондаги атмосфера футболчиларга босим ўтказди. Биз ўйиндан-ўйинга футболчиларимизнинг маҳоратини ошириб борамиз.
-2010 йилда КХДР жуда яхши таассурот қолдирганди. Ўшандан кейин жамоа ўсиши кутилганди. Бироқ, пасайиш юзага келди. Бунга сабаб нима?
-Бизда ёш футболчиларнинг ривожланиш жараёни кўнгилдагидек кечмади. 2010 йилдан сўнг кўп кучли футболчиларимиз билан хайрлашдик. Бунга айнан шу сабаб бўлиши мумкин.
-Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли томони нимада деб ўйлайсиз?
-Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг индивидуал маҳоратларини алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?