Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (4:0) сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида иштирок этмоқда.
"Мени мамнун этган нарса, янги футболчиларни кузатиб олдик. Шу боис уларнинг ўйини ўхшамаслиги мумкин, аммо мен улардан қониқдим. Хурсандман, янги футболчилар натижага ҳам ўз ҳиссасини қўшишди.
Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, прессинг баъзида ўхшади, баъзида йўқ. Ўртоқлик ўйини ўтказишдан мақсад янги футболчиларни синаб олиш.
Мен рақиб жамоа футболчиларининг хатоси ҳақида бирор нарса дея олмайман. Гол урилган вазиятлар ҳам айнан бизнинг прессингимиз самараси бўлди. Кучли рақиблар хатоларни кечиришмайди. Агарда, Шимолий Корея ҳужум қила олмаган бўлса, футболчиларимни табрикласам бўлади. Бироқ натижа мени алдай олмайди.
Бу қадар кўп мухлис келади деб ўйламаган эдим. Ҳайрон қолдим. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бугун футболчиларга қўшимча куч бағишлади.
Олдинда Сурияга қарши ўйин кутиб турибди ва янгиликларни синаб кўриш учун вақт етарли. Айрим футболчилар клубларда яхши ўйнашади. Улар буни терма жамоада ҳам амалга оширишлари керак. Футболчилар қанча кўп гол урса, мен бундан хурсанд бўламан. Рақобат бизга жуда фойдали бўлади", - деди аргентиналик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?