Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Эктор Купер Сурияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Биринчи навбатда Олимпия терма жамоасини кечаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Эртанги ўйинимиз ЖЧ саралаши олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз бўлади. Сентябрда саралаш баҳслари старт олади. Бизда ўйлаб қўйган режаларимиз бор. Имкон борича, кўпроқ футболчига вақт беришга ҳаракат қиламиз. Чунки, бунга вақт бўлмаслиги мумкин. Уларни клубдаги ўйинлари орқали кузатамиз. Ютишимиз лозим, янги ўйинчиларни синаш керак. Насиб қилса, барчаси яхши бўлади. Биз рақибларни ҳам ҳурмат қиламиз. Аммо, биз мақсадимиз сари интиламиз", - деб сўз бошлади Купер.
- Терма жамоа саралаш баҳслари бошлангунча ўзининг оптимал таркибига эга бўла оладими?
- Биз оптимист бўлишимиз лозим. Албатта бугунги кунгача амалга оширган ишларимиз орқали ижобий ва салбий томонларни кузатишимиз мумкин бўлди. Биз Сурия билан ўйиндан кейин ҳам таҳлил қиламиз. Аммо, биринчи ўринда натижа эмас. Чунки, яхши ўйнамасдан туриб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Сентябрь ойигача оптимал таркибни шакллантириб оламиз.
- Ушбу йиғинда ҳозирча иккита ўйин ўтказилди. 26 нафар футболчидан 22 нафари ўйнади. Эртага ўйнамаган футболчиларга имконият бериладими ёки сўнгги ўйин бўлгани учун оптимал таркибни шакллантиришга асосий урғуни қаратасизми?
- Буни ўйлаб кўриш лозим. Биринчи навбатда ўйнамаган футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Аммо, уларнинг ҳолатини яхши биламан. Шу билан бирга, уларга имкон бериш лозим. Агар биз ўзгариш қилмоқчи бўлсак, вазиятдан келиб чиққан ҳолда уларни ҳам майдонга туширишим мумкин. Шунингдек, биз натижани ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак.
- Франиянинг Туркияга қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубияти ҳақида қандай фикрдасиз? Ахир биз ҳам шундай ҳисоб билан уларга мағлуб бўлгандик.
- Мен бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу нарса мени хурсанд қилгани йўқ. Аммо, шуниси аниқки, биз кучли терма жамоага қарши ўйнадик. Улар иккита стандарт вазият орқали бизга иккита гол киритишди. Туркия - Франция ўйинини кўрдим. Мен ушбу ўйинни кўргандан сўнг биз ёмон ўйнамаганимизга амин бўлдим. Туркия тўртта гол киритиши мумкин эди. Ушбу мағлубиятни барча турлича қабул қилади. Мен бугун футбол инсонларидан бири билан Игорь Сергеевнинг голи ҳақида гаплашдик. Унинг фикрларини эшитдим. Мен унга футболда доимо хатолар бўлиши ҳақида гапирдим. Дарвозабон хатоси? Агар ўша вазиятда Игорь диққатини жамлай олмаганида гол ура олмаслиги ҳам мумкин эди.
- Сиз шу кунгача Осиённг энг кучли терма жамоаларига қарши баҳс олиб бордингиз. Агар биз ЖЧга чиқишни истасак уларни мағлуб этишимиз лозим. Сизни бу ҳавотирга солмаяптими? Ёки қандайдир режалар борми?
- Футболда жуда кўп режалар бўлмайди. Терма жамоада "А", "Б" "С" план деган тушунчалар қийин. Бизнинг жамоа сифатида ўз кўринишимиз бўлиши лозим. Аммо, шу билан бирга биз рақибдан келиб чиққан ҳолда, уларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда ўйнашимиз керак. Биз доим ўйинимизга ўзгариш кирита оламиз.
- Терма жамоадаги дастлабки 10 ойлик фаолиятда сизга ёқмаган ёки ҳалиям ўнгланмаган жиҳат ҳақида гапира оласизми?
- Футболда доимо муаммолар бўлади. Масалан мен келганимда ҳам, иш давомида ҳам муаммо бўлиши мумкин. Аммо, мен мураббий сифатида айтишим мумкинки - муаммони ҳал қилиш лозим. Биз биргаликда ишлаган ҳолда муаммоларни бартараф этиш керак. Агар кимдир муаммоим йўқ деб айтадиган бўлса, у мураббийга ҳавасим келади. Айтишим мумкинки, бизда иш яхши кетмоқда. Муаммолар доимо пайдо бўлади. Кутилмаган жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин. Биз доимо бунга тайёр бўлишимиз керак. Аммо, биз ўзимизга ишонсак, ҳар қандай қийин ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Биз йиқилган пайтда ҳам ўрнимиздан тура олишимиз керак. Бу менинг фалсафам.
Агар фалсафам иш бермаётганини кўрсам, лойиҳамга ишонмасам, агар футболчилар ҳам менга ишонмасликни бошлашса - мен қўл бераман, уларни қучоқлайман ва хайрлашаман.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?