13 июнь куни «Сантьяго Бернабеу»да Эден Азарнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бельгиялик футболчини кўриш учун стадионга 50 минг мухлис ташриф буюрди, бундан кўп киши фақат Роналду ва Кака трансфери вақтида кузатилганди - 2009 йилда португалиялик юлдузчи тақдимотига 70 минг, бразилиялик тақдимотига эса 55 минг киши ташриф буюрганди.
«Реал» фанатлари янги трансфердан мамнун бўлишгани аниқ - Азар клуб рамзини ўпди ва ёқимли сўзларни айтди: «Мен болалигимда укам билан боғда ўйнаб юрган вақтимдаёқ «Реал» фанати бўлганман. Мен ҳамиша шу клубда ўйнаш ҳақида орзу қилганман ва қачондир бу ерга келишимга шубҳа қилмаганман».
Азарнинг трансфери «Қироллик клуби»га 100 миллион еврога тушган. Томонлар ўртасида 2024 йил ёзига қадар амалда бўлувчи 5 йиллик шартнома тузилган. Келишувда бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Тақдимот давомида мадридлик мухлислар «Мбаппени ҳам истаймиз!» дея ҳайқиришди.
Қайд этиш керакки, мавсум якунидаги тақдирлаш маросимида «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе шу ёзда клубини алмаштириши мумкинлигига ишора қилганди. Ушбу 20 ёшли футболчининг парижликлар клуби билан шартномаси 2023 йилгача тузилган. Унинг трансфер қиймати 200 миллион еврога тенг.
«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар Мадрид клуби футболчиси сифатида илк интервьюсини берди.
«Мен ҳали болалигимда укам билан боғда ўйнаб юрганимда «Реал» фанати эдим. Кейин Францияга йўл олдим, кейин эса Англияга, аммо бу футболкани кийган футболчи бўлиш – мен учун катта шараф, мен янги мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутаман.
Мен ҳамиша «Реал»га ўтишни орзу қилганман. Мен ниҳоят бу клуб футболчи бўлишимга шубҳа қилмаганман.
Мен ҳамиша ўйиндан, ўйинларда ғолиб чиқишдан завқ оламан. «Реал»да ўйнар экансан, тарихга кириш учун кўплаб совринларга эга чиқишни истайсан.
Барча биладики, Зидан болаликдаги кумирим. У энди «Реал» мураббийи, аммо бу қароримнинг ягона сабаби эмас. Мен у мураббий бўлишидан аввал ҳам бу клубга келиш ҳақида ўйлаганман.
Мен 28 ёшда бу клубга ўтишимни кечиккан қарор деб ҳисобламайман, бу футболчи учун идеал ёш. Менинг фаолиятимда турли босқичлар бўлди: «Лилль», «Челси». Аммо мен жаҳоннинг энг яхши клубига ўтиш вақти келганини ҳис қилдим.
Мен Ковачич орқали Модрич билан гаплашишга улгурдим. Мен ундан ҳазиллашиб 10-рақамни беришни сўрадим. У рад қилди, энди мен бошқа рақам топишим керак. Аммо ҳозир қайси рақамда ўйнашим муҳим эмас, муҳими шу эмблемали футболкада ўйнаш.
Мен жаҳондаги энг яхши клубнинг шунчаки яхши футболчиси эмас, бир қисмига айланишга ҳаракат қиламан. Бу бутунлай бошқа даража. Мен «Челси»да катта муваффақиятларга эришдим, энди «Реал» билан совринларга эга чиқишни истайман. Бу ерда бўлиш – янги чорлов, мен бунга тайёрман», – деган Азар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди