00:23 / 15.06.2019
3 405

Равшан Эрматов: "Футболимиздаги оғир ҳолатни билиб туриб, томошабин бўлиш виждонимга асло тўғри келмайди"

Равшан Эрматов: "Футболимиздаги оғир ҳолатни билиб туриб, томошабин бўлиш виждонимга асло тўғри келмайди"
ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб сайланди.
"Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса турли йилларда футболимиз равнақига ўз хиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўз номимдан катта раҳмат айтаман.

Очиғи бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш қулайроқдек туюлмоқда (кулади). Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни билиб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди. Албатта футбол бу жамоавий ўйин.

Агарда барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимиз дуосини олиб, мутахассисларимиз, мухлисларимиз, ҳаммамиз ҳалоллик билан адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак ишончим комилки ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз", - дейди ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: "Футболимиздаги оғир ҳолатни билиб туриб, томошабин бўлиш виждонимга асло тўғри келмайди"