
Ўзбекистон Суперлигаси 13-турида "Навбаҳор" футболчилари "Қизилқум" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда дастлаб Ариагнер Смит 27-дақиқада ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда наманганликлар кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Натижада, 71 ва 79-дақиқаларда Александр Касьян томонидан киритилган голлар "Навбаҳор"нинг ғалабасига хизмат қилди. Шу тариқа, "лочинлар" Деян Журжевич қўл остида илк ўйинда ғалаба қозонди.
Суперлига 13-тур
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:2
Голлар: Ариагнер Смит (27) - Александр Касьян (71, 79)
"Қизилқум" - Евгений Черемесин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустофоев, Муҳсин Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Элгужа Григиалашвили, Шерали Жўраев, Мақсуд Каримов, Медина Смит.
"Навбаҳор" - Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Остон Урунов, Иван Соловьёв, Азим Аҳмедов, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар