Альваро Гонсалес: Месси мени «ярамас» деб атади, мен уни «пакана» дедим


"Эспаньол" клуби ҳимоячиси Альваро Гонсалес Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда "Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси билан ўртасидаги тўқнашув ҳақида гапириб ўтди.
"Лео ўйин давомида мени танқид қила бошлади. Баъзи пайтларда мен унга жавоб қайтариб турдим. У мени "ярамас" деди, жавобига мен уни "пакана" деб айтдим. Биз иккимиз бу гапларга рози бўлиб, кулишдик-да, бу вазиятни унутиб юбордик.
Пашшадан фил ясаш шартмас. Майдонда бундай воқеалар кўп рўй беради. Бу воқеалар майдонда қолгани яхши", - дейди Гонсалес.






























Изоҳлар 0
…