Кўп йиллар мобайнида АГМК жамоасини бошқарган Игорь Шквирин клуб тизимига ишга қайтарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўз вақтида АГМКни чемпионатда ўз ўрни бўлишида муносиб ҳисса қўшган тажрибали мутахассис Игорь Шквирин селекционер мураббий сифатида иш бошлади. Кечаги машғулотда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Игорь Шквиринни жамоага қайтганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Анатольевич Шквирин 2008-2016 йиллар давомида олмалиқликлар бош мураббийи сифатида ишлаган. Шунингдек, кейинчалик "Сўғдиёна" ва маълум вақт "Сурхон" клубларида фаолият кўрсатган. Жорий мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан эса мутахассис Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабида селекционер бўлиб ишлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди