Суперлига 14-тур доирасидаги "Пахтакор" – "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “шерлар” устози Шота Арвеладзе қатнашди.
“Янги даврани бошлаш ҳар доим қийин бўлади. Жароҳат олган футболчиларни сафга қайтиши, етакчиларнинг эса яна формасини тиклаб олиши осон кечмайди. Мен бугун жуда ҳам асабийлашдим. Сабаби Қўқон билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Биз бугун уч очкога ҳақли эдик. Илк қадамни бошладик ва мухлисларга раҳмат айтаман.
«Локомотив» билан 11 очколик фарқни катта дея олмайман. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Мавсум энди бошланди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Менга бу йилги ва ўтган йилги чемпионат ҳам ёқади. «Локомотив» ҳамда «Пахтакор» каби жамоалар чемпионатнинг етакчилари. «Бунёдкор» ва «Насаф»ни ҳам унутмаслик керак.
Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда «Сўғдиёна», АГМК, «Навбаҳор», «Металлург» клубларига қарши ўйнаш ҳам қийин кечади. Меҳмондаги ҳар бир учрашув мушкул кечади ва очко олиш ҳам осон бўлмайди. Таркибимизнинг айрим қисмларида узилишлар бор, уларни тўлдириш керак. Ҳар бир ўйинга рақиб ким бўлишидан қатъий назар яхши тайёрланамиз.
Мағлубият ҳақида савол бермасликларингизни сўрайман, сабаби биз доим максимал натижага ҳаракат қиламиз. Ҳозир 14-турни ўтказдик. Ҳали терма жамоадаги ўйинлар бор. Ундан кейин эса чемпионат доирасида яна 12 ўйин кутиб турибди”, – дейди Арвеладзе. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)