12:26 / 27.07.2019
2 752

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ҳам маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ҳам маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут) август ойида ўзининг 9-жангини ўтказади.

GoSport’нинг хабар беришича, 24 август куни Мексикада бўлиб ўтадиган жангда Ғиёсовга собиқ Жаҳон чемпиони Дарлис Перес (34 та ғалаба, 4 та мағлубият, 2 та дуранг, 22 та нокаут) рақиблик қилади.

Маълумот учун, 35 ёшли Перес 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келади. Шу пайтгача у 4 бор ютқазган бўлса, барчасида кучли рақиблар Юриокис Гамбоа, Энтони Кролла, Люк Кемпбелл ва марҳум Максим Дадашевга имкониятни бой берган. У, шунингдек, супер енгил вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби Морис Ҳукерга қарши жангда дуранг натижа қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ғиёсов 26 апрель куни Инглвудда бўлиб ўтган бокс оқшомида америкалик Эмануэл Тейлорни (20 та ғалаба, 6 та мағлубият, 14 та нокаут) мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ҳам маълум бўлди