
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Каталония клубининг янги форварди Антуан Гризманнга илиқ муносабатда бўлмади.
Маълумотларга кўра, чоршанбадаги машғулотда Суарес Гризманнга умуман эътибор қаратмади ва сўзларига жавоб бермади.
Бу муносабат Гризманнинг ЖЧ-2018даги сўзларига боғлиқ бўлиши мумкин. Франция ва Уругвай ўртасидаги чорак финал баҳсидан олдин Гризманн ўзини ярим уругвайлик сифатида ҳис қилаётганини айтган эди. Бу сўзлар эса Суаресга ёқмаган.
Эслатиб ўтамиз, 12 июль куни "Барселона" 120 млн. евро эвазига Гризманни "Атлетико"дан сотиб олган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар