Клопп: "Мен телефонга қарасам Пеп! Ўйланиб қолдим. Бу ажойиб эди"

  • 04 август 2019, 22:55
  • 1 068
  • Спорт
  • Клопп: "Мен телефонга қарасам Пеп! Ўйланиб қолдим. Бу ажойиб эди"
    "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола билан бўлган суҳбатини айтиб берди.

    "Жамоамиз физиотерапевти Ли Ноубс олдимга келди ва ўзининг мобил телефонини менга берди. Мен телефонга назар солар эканман Пеп ёзувини кўрдим.

    Мен ўйладимки, бу ўзимизнинг Пеп Линдерс("Ливерпуль мураббийлар штаби аъзоси). Менга бу ғалати туюлганди. Суҳбатлашганимдан сўнг, билдимки бу бошқа Пеп!

    Бизнинг мулоқотимиз ҳурматга тўла эди. Ким кимга қўнғироқ қилганини билмайман. Ли Ноубс у билан "Манчестер Сити"да бирга ишлаган. Лекин бу жуда ёқимли суҳбат бўлган.

    Биз ажойиб мавсум бўлганлиги ҳақида гаплашдик, ҳазиллар алмашдик. Иккаламиз яхши кайфиятда эдик," - деди Клопп.

    » » Клопп: "Мен телефонга қарасам Пеп! Ўйланиб қолдим. Бу ажойиб эди"