16:38 / 27.08.2019
2 528

Деян Журжевич: “Аламли тарзда мағлубиятга учрадик”

Деян Журжевич: “Аламли тарзда мағлубиятга учрадик”
Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг, дастлаб “Навбаҳор” бош мураббийи Деян Журжевич ўз фикрларини билдирди.
"Жуда аламли тарзда мағлубиятга учрадик. Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида кечган бўлса, иккинчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди ва йигитларда 4та ажойиб голли вазият юзага келди. Аммо шогирдларим улардан фойдалана олишмади. Мезбонлар эса сўнгги дақиқадаги жарима зарбасидан гол уриб, ғалаба қозонишди. Шундай экан, ушбу мағлубиятни аламли дейишдан бошқа иложим йўқ.

АГМКга қарши кечган баҳсда ҳам жарима зарбасидан сўнг, тўп ўтказиб юборгандик. Бугунги ўйинда ҳам ушбу ҳолат такрорланди. Йигитлар кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришмоқда. Аммо улардан самарали тарзда фойдалана олишмаяпти. Мазкур учрашувда ҳам шу нарса жамоамизга панд берди", - дейди Журжевич.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Деян Журжевич: “Аламли тарзда мағлубиятга учрадик”