Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.
– Ўзбекистон аҳлини яқинлашаётган мустақаллик байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, шундай қийин ўтиши билгандик. Сабаби, рақибимиз таркибида тажрибали футболчилар ҳаракат қилишади. Баҳс қийин ўтди. Уларда ҳам бизда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин, охиригача курашиб ғалабага эришдик.
– Жамоа кучли учликка кириш имкониятини сақлаб турибди. Нима деб ўйлайсиз клуб буни уддалай оладими?
– Биз барчасига босқичма-босқич ўтмоқдамиз. Ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик билан, рақибларни хурмат қилган ҳолда тушмоқдамиз. Ғалаба учун ўйнашга интиляпмиз.
– «Сўғдиёна» асосан минимал 1:0 ҳисоблари билан зафар қучиб, вазифани максимал уддаламоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?
– Агар ўтган ўйинни оладиган бўлсак, 90+ дақиқаларда урилган гол туфайли «Бунёдкор»га ютқаздик ва уларга Кубок ҳамда чемпионатда омад тиладик. Бугун эса охирги дақиқаларда гол уриб, муваффақият қозондик. Бу футбол, ким вазиятларни ижобий якунласа ўша ғалаба қозонади, дея сўзларини якунлаган мураббий.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин