Россиялик журналистлар Премьер-Лига клублари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга қанча мукофот беришаётганини аниқлаб олишди.
Business-gazeta хабарига кўра, «Зенит» клуби бу борада етакчилик қилмоқда. Питерликлар ҳар бир ғалаба учун асосий таркиб футболчисига 9 минг евро, захира футболчисига 4,5 минг евро бермоқда.
«Ростов» клуби бу кўрсаткич бўйича иккинчи бўлиб турибди – 7 минг евро. Кейинги ўринларда «Оренбург» (тахминан 6 минг евро) ва «Спартак» (тахминан 5 минг евро) бормоқда.
Ўртамиёна клублар («Арсенал», «Урал», «Уфа») ҳар бир ғалаба учун 4 минг евродан, «Ахмат» клуби эса «атиги» 2 минг евро беряпти.
«Краснодар», ЦСКА, «Динамо» ва «Рубин» клубларидаги бонус тўловлари тизими бошқачароқ. Бу жамоаларда мукофот пуллари ҳар бир ғалаба учун эмас, балки мавсум якунига кўра тўланяпти.
Эслатиб ўтамиз, «Ростов» клуби шарафини Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳимоя қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин