Аргентиналик машҳур собиқ футболчи Диего Марадона "Химнастия Ла Плата" жамоаси билан шартнома имзолаганлиги борасида хабар берган эдик.
Унинг кеча бўлиб ўтган таништирув маросимини кўриш учун "Эл Боске" стадионига 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Мухлислар уни футболка, ниқоб ва ҳаттоки татуажлар билан кутиб олишди. Майдонга эса афсонавий футболчининг катта либоси, "Химнастия"нинг рамзи бўлган бўри олиб чиқилди.
58 ёшли мутахассис ўзининг оташин нутқи билан йиғилганларнинг олқишига ҳам сазовор бўлди.
"Мен бирорта машғулотни ўтказиб юбормайман. Ким машғулотларда яхши иштирок этмаса, у ўйнамайди. Ваъда бераманки, шу ерда эканман мазкур клуб барчага ўрнак бўлади. Мен сеҳргар эмасман, аммо ишлашни яхши кўраман", - деди Марадона.
Мазкур таништирув маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО-1
ВИДЕО-2 “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин