АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида иродали ғалабага эришди (видео)

АПЛнинг 5-тури доирасидаги "Ливерпуль" ҳамда "Ньюкасл" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Баҳснинг 7-дақиқасида кутилмаганда Йетро Виллемс жуда чиройли тарзда мезбон жамоа дарвозасини ишғол қилди, - 0:1. Голдан кейин Юрген Клопп шогирдлари тўп назоратини тўлиқ ўз томонларига олди ва кетма-кет вазиятларни юзага келтира бошлашди.
28-дақиқага келиб "Ливерпуль" ўз мақсадига эришди. Ван Дейк - Роберстон - Мане комбинациясидан кейин сенегаллик ҳужумчи "Ньюкасл" посбони қўриқлаётган дарвозасинин олис нуқтасини нишонга олди, - 1:1. 40-дақиқага келиб эса Мане учрашувдаги дублини расмийлаштирди. Фирминонинг узатмасидан сўнг Садио "қизиллар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 2:1.
Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" ҳам вазиятларни кўкка совуришди. Дарвоқе, Фирмино ўйин аввалида захирада қолган эди. Бироқ Дивок Оригининг жароҳат туфайли Роберто майдонга туширилганди. 72-дақиқага келиб бразилиялик ҳужумчининг навбатдаги узатмасидан сўнг Муҳаммад Салоҳ чиройли тарзда "Ньюкасл" дарвозасини ишғол қилди, - 3:1. Шу тариқа ўйин "қизиллар"нинг ғалабаси билан якунланди ва Клопп шогирдлари 15 очко билан турнир жадвалида етакчиликни давом эттирмоқда.
"Ливерпуль" - "Ньюкасл" 3:1
Голлар: С.Мане 28, 40, М.Салаҳ 72 - Й.Виллемс 7.
"Ливерпуль": Адриан, Трент Александр-Арнольд, Жоел Матип, Виржил Ван Дейк, Эндрю Робертсон, Фабиньо, Жоржиньо Вейналдум (Жердан Шакири, ), Алекс Окслейд-Чемберлен (Жеймс Милнер, 75), Садио Мане, Муҳаммад Салаҳ, Дивок Ориги (Роберто Фирмино, 37).
"Ньюкасл": Мартин Дубравка, Эмиль Крафт (Манкилльо, 67), Фабиан Шар, Жамал Ласкеллс, Пол Даммет, Йетро Виллемс, Исаак Хайден, Жонжо Шелви, Кристиан Атсу, Мигел Альмирон (Йошинори Муто, 67), Жоэлинтон.

Изоҳлар 0
…