Рустам Ассакалов / Фото муаллифи Анвар Ильясов
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди.
Юнон-рим кураши бўйича мусобақада Ўзбекистон шарафини -87 килограмм вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов бронза медал учун гиламга чиқди. Тажрибали курашчи қирғизистонлик Атабек Азисбековга қарши шиддатли ва муросасиз кечган беллашувда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медални қўлга киритди.
15 сентябрь кунги баҳсларда Рустам Ассакалов ярим финалга қадар етиб бориб, Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо Ассакалов финал остонасида венгриялик Виктор Лоринцга ютқазган ва бронза медал учун курашадиган бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Арам Варданян -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги биринчи медални олиб берганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин