Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг -57 килограмм вазн тоифасида вакили Миразиз Мирзахалилов чорак финал доирасида қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши жанг қилди.
3 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди ва Мирзахалилов турнирнинг ярим финалига йўл олди. У энди камида жаҳон чемпионатининг бронза медалини нақд қилди.
Бундан аввалроқ, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров болгариялик Даниель Асеновни мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини ҳал қилган эди.
Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 3 нафар вакили ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади:
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Зиёд Иёшаш (Иордания) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:30)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45).
Бугунги жангларни томоша қилиш учун линк:
Ring B: Бобоусмон Батуров - Зияд Иашаш, бошланиш вақти - 19:30, Дилшод Рўзметов - Лорен Альфонсо Домингес, бошланиш вақти - 20:15, Баҳодир Жалолов - Ричард Торрес, бошланиш вақти - 20:45. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди