20:38 / 28.09.2019
3 875

Жаҳон чемпионати совриндорлари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофоти билан тақдирланди

Жаҳон чемпионати совриндорлари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.

«Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шароитлар туфайли спортчиларимиз томонидан улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз вакиллари юксак азму шижоат ва маҳорат намунасини кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини тараннум этишга катта ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги муносиб хизматлари учун улар фахрий унвон ва медаллар билан мукофотланди», дейилади фармон матнида.

Фармонга кўра, жаҳон чемпионлари Баҳодир Жалолов ва Миразизбек Мирзахалилов «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан, Шаҳобиддин Зоиров эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» унвони билан тақдирланди.

«Ўзбекистон ифтихори»
Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»
Қурбонов Марат Галиевич - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи
Қиличев Тўлқин Махмурович - Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи
Эркаев Баходир Тургунович - Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»
Зоиров Шахобидин Шокирович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Келажак бунёдкори» медали билан
Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Шуҳрат» медали билан
Ахмедов Бурхон Бахрамович - Пахтакор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Жиззах вилояти
Қиличев Фарруҳ Комилович - Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган турнирда 3та олтин (Баҳодир Жалолов, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳобиддин Зоиров), 1та кумуш (Дилшодбек Рўзметов) ва 1та бронза (Бобоусмон Батуров) медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган ва жаҳон чемпионатларининг энг яхши натижасини қайд этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати совриндорлари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофоти билан тақдирланди