00:30 / 06.10.2019
3 634

Ўзбекистон МТЖ йиғинига яна бир легионеримиз келиб қўшилди

Ўзбекистон МТЖ йиғинига яна бир легионеримиз келиб қўшилди
Хабарингиз бор айни пайтда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари Яман ва Сингапурга қарши ўйинлар учун йиғин ўтказмоқда.

Машғулотларнинг дастлабки кунларида Суперлига клублари футболчилари ва хорижда тўп тепаётганлардан Одил Аҳмедов ва Рустамжон Ашурматов иштирок этаётганди. Бугундан машғулотларга БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва олимпия терма жамоаси ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман қарама-қаршилиги 10 октябрь куни бўлиб ўтади. 15 октябрда эса Сингапур билан сафарда куч синашамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ йиғинига яна бир легионеримиз келиб қўшилди