date
views 3 300

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси бўлди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси бўлди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Бугун Термизда Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг номзоди Ўзбекистон кураш федерацияси раислигига кўрсатилди. Иштирокчилар бир овоздан Ниғматилла Йўлдошев номзодини қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Н.Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кураш федерациясини бундан аввал Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Отабек Муродов бошқарган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси бўлди