Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йил июль ойида автоҳалокатга учрагани, бу воқеа ёлғон маълумот ёки пиар эмаслиги ҳақида гапирди.
Бу нарсага жуда ҳам оддий қилиб жавоб беришим мумкин. Ҳар бир одамнинг ўзининг шахсий ҳаёти бўлиб, унинг айтиладиган ва айтилмайдиган гаплари бўлади. Ким машинасини уриб олмаган, ким касал бўлиб, шифохонага тушмаган. Бизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлди. Бу нарсани пиар қиламан деган фикр бўлмаган.
Буни кимгадир маълум қилишдан ҳам манфаатим бўлмаган, чунки буни маълум қилишим фаолиятимга салбий таъсир қилиши мумкин эди.
Агар қаттиқ жароҳат олиб, шифохонага тушган тақдиримда ҳам буни ҳеч кимга билдирмаган бўлар эдим. Буни билдирганимни менга фойдаси йўқ. Мени халқ ҳурмат қилади, ўзимни мухлисларим бор, борлигимни уларга яна бир марта исботлашим шарт эмас.
Автоҳалокат бўлди, буни бўлмади деб алдаб, яширмайман. Россияда автоҳалокатга учрадим. Аммо бу кўплар ўйлаганичалик жиддий бўлмади, ким машинасини уриб олмаган.
Instagram’даги саҳифамда жонли эфирлар қилганмиз. Халқ битта кўтарилиб, маълумот тарқагандан сўнг у нарсани босиб бўлмайди. Эртанги кун уйғонганимдан сўнг бу маълумотлар ҳамма ёққа тарқаб кетган экан. Ҳар битта одамни қулоғига бу маълумотни етказиш жуда қийин.
Энг кераклиги соғ-у саломатман. Спортчи учун пиар у қадар муҳим нарса эмас. Ўша тарқалган суратлар ҳам эски фото лавҳалар бўлан. У суратлар ўзимизга яқинроқ бўлган одамлардан чиққан экан. У нарсани ортиқча суриштириб, жанжаллашиб юрмадим.
Бунинг устига ўша вақтда сочларим йўқ эди, сочларимни олиб ташлаган эдим, шу сабабдан ҳам пост жойламаган эдим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?