Самвел Бабаян: Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида

  • 19 октябрь 2019, 20:43
  • 688
  • Спорт
  • Самвел Бабаян: Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида
    “Бухоро”га қарши учрашувдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
    - Хайрли кеч! Бугун икки жамоа иштирокида қизиқарли ўйин бўлди. Ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор тактикавий ўйинни кўрдик. Ҳар доим ҳам ҳужум қилаётган жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатаётган жамоадан устунлик қилиши қийин бўлмоқда. Кетма-кет дуранг натижалардан кейин йигитлар характер кўрсата олганидан миннатдорман. Бугун футболчилар майдонга чиқиб, “Локомотив” олдин ҳам ҳозир ҳам ва кейин ҳам бўлишини кўрсатиб қўйишди. Улар ғалабага эриша олишларини, мухлисларни хурсанд қила олишларини исботлай олишди. Иккинчи бўлимда биз иккинчи даврадаги барча ўйинлардан кўра кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Қайд этиш керак, бугун “Локомотив” таркибида икки нафар ёш йигитлар ўйнади. 2000 йилда туғилган йигитларнинг катта имконияти бор ва энди ушбу футболчилар ўз устида ишлаб, олдинга ҳаракат қилишлари керак.

    - Игнатий Нестеровни кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибда кўрамизми?
    - Нестеров етакчи. Унинг қайтишини кутаётгандик. Бугун унинг қайтиши боис, ўйинни қуриш ҳам осон бўлди. У ҳам термада ҳам клубда ҳам керакли инсон. У ўз жамоадошларини ортидан эргаштириб, ўйинни ташкилотчилигида катта ҳисса қўша олади.

    - Бугун ўйинда ҳужумларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Тимурхўжа Абдухолиқовни сотиб юбориш хато бўлмадимикин?
    - Ҳақиқатдан ҳам, Тимурхўжа биз учун катта йўқотиш. Бироқ унинг трансферида бизнинг алоқамиз йўқ. Бу ерда футболчининг оилавий сабабларига кўра ҳам клуб музокаралар олиб борди. Энди биз бошқа футболчиларга имкон беряпмиз. Иброҳим Ғанихонов ўтган турда “Қизилқум” дарвозасига гол уришга эришди. Шунингдек, бугун иккинчи бўлимда ҳам ўзини кўрсата олди. Бизда яхши ёшлар кўп. Уларни сайқаллаб, келгусида асосий жамоа учун тайёрлаш ниятимиз бор.

    - Жамоа таркибидаги легионерлар ўзини оқламаётгандек. Агарда келаси йили жамоа ОЧЛда қатнашадиган бўлса, сифатли легионерлар олиб келинадими?
    - Тўғри савол. Ўзбекистонга олиб келинаётган футболчилар айрим критерияларга мос тушиши керак. Аввало, у бизнинг футболчилардан кучли бўлиши керак. Ҳозирда бизнинг таркибимизда бўлаётган легионерларнинг савияси ҳам ёмон эмас. Айни дамда биз бошқачароқ ўйин услубини танладик. Шу боисдан майдонга тушаётган легионерлар ўйинни кучайтира олиши лозим. Улар сифатли бўлиши керак. Мавсум якунланганидан кейин бошқа футболчилар олиб келамиз ва “Локомотив”ни кучайтирамиз.

    Манба: lokomotiv.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Самвел Бабаян: Абдухолиқовнинг кетиши, Нестеровнинг қайтиши ва легионерлар ҳақида