11:04 / 20.10.2019
3 208

Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?

Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган “Зенит” – “Ростов” баҳсидан (6:1) кейин меҳмонлар устози Валерий Карпин ўз фикрларини билдирди.

“Нега илк таймда жуда суст ҳаракат қилдик? Албатта, мен учун бунинг сабаби маълум. Жамоанинг ярми терма жамоа йиғинларидан қайтиб келишди. На ҳужум, на ҳимояда, ҳеч қаерда тайёр эмас эдик. Биз учун яхшигина дарс бўлди. Бу эса бизнинг фойдамизга ишлайди деган умиддаман. Агар ўйинларга бугунгидек ёндашсак, бу каби ҳисоблар қайд этилаверади.

Машғулотларга қараб шундай натижа бўлишини кутса бўлармиди? Йўқ, албатта. Буни қандай тахмин қилиш мумкин. Гарчанд, яна 3та тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, иккинчи тайм менга кўпроқ ёқди. Танаффусдан сўнг, ҳеч бўлмаса қарши ҳужумлар ташкил этдик. Илк бўлимда эса, гўёки, болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчилари эркакларга қарши ўйнагандек таасурот қолдирди”, – дея қайд этган Карпин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?