
Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси Непалга қарши баҳс олиб борди. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё чемпионати-2020га йўлланмани қўлга киритди.
Олдинроқ якунига етган гуруҳнинг иккинчи беллашувида Тожикистон терма жамоаси Афғонистонни 5:2 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саралашнинг иккинчи туридан кейиноқ қитъа биринчилигига йўл олишди. Сўнгги турда жамоалар ўзаро беллашишади ва саралашда гуруҳни ким биринчи поғонада якунлашини ҳал қилиб олишади.
"А" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими
23 октябрь
14:30 - Тожикистон - Непал 6:0
17:00 - Ўзбекистон - Афғонистон 6:2
24 октябрь
14:30 - Афғонистон - Тожикистон 2:5
17:00 - Непал - Ўзбекистон 1:4
25 октябрь
14:30 - Непал - Афғонистон
17:00 - Ўзбекистон - Тожикистон «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар