
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши кечадиган ўйинлар олдидан футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берган.
Миллий терма жамоа 2 ноябр куни йиғинга киришади. Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг штаби ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони терма жамоаси билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.
Ушбу рўйхатдан «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ҳам ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов Яман ва Сингапур терма жамоаларига қарши кечган ўйинлар олдидан ҳам Тўраевни таркибга чақирган, аммо матбуот ва мухлислар томонидан уюштирилган босим остида бу қароридан воз кечган эди.
«Лутфулла Тўраев борасида кўплаб танқидлар бўлди. Ишонинг, агар у Яманга қарши кечган ўйинда майдонда бўлганда, ўйинни бузиб қўймаган бўларди. Аммо танқидлар ёмғиридан сўнг бироз кайфияти тушди, «Бухоро» билан кўнгилдагидек ўйнай олмади. Шу боис термада олиб қолиб, уни қийнамасликка қарор қилдим», — деган эди Вадим Абрамов.

Вадим АбрамовЛутфулла ТўраевЎзбекистон терма жамоасиФутболчилар рўйхатиСаудия АрабистониМухлислар танқиди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар