Фото: Twitter
Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин, деб ёзади Дарё.
Суареснинг хизматларига «Интер Майами» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Барселона»дагилар эса январда 33 ёшга тўладиган Суаресга ўринбосар излашни аллақачон бошлаб юборган. Бироқ Луиснинг жамоадан кетишига фақат бир нарса тўсиқ бўлиши мумкин. Боиси Суарес жамоа етакчиси Лео Мессининг энг яқин дўсти.
Луиснинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар тузилган. Каталонияликлар уни шартнома якунига қадар текинга қўйиб юбориш истагида эмас. Бироқ агар Суарес кетишни хоҳлаб қоладиган бўлса, «Барселона» уни маълум бир шартлар асосида текинга қўйиб юбориши мумкин.
Суарес «Барселона»да энг катта маош оладиган футболчилардан бири ҳисобланади.
У жорий мавсум Ла Лига доирасида тўққизта ўйинда олтита гол уришга эришди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи