Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 2020 йилнинг бошида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик боксчи 2020 йилнинг 10 январь куни америкалик Кит Ҳантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқади. Жанг Ню-Жерси штати маркази Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 12 раунддан иборат жанг ғолиби айни вақтда Марио Барриос (25-0, 16 КО) эгалик қилаётган WBA’нинг WBA Regular чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади.
Маълумот учун, Кит Ҳантер фаолияти давомида 11 та жанг ўтказган бўлиб, 10-жангида у ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Санжар Раҳмоновга (12-2-1, 6 КО) қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарори эвазига ғолиб чиққанди.
Ўшанда 2 раундда Санжар Раҳмонов нокдаун ҳолатига тушгани учун ҳисоб очилган, бироқ кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳакамларнинг якуний қарори баҳсли бўлган. Санжар Раҳмонов жангдан сўнг протест ёзишгани ҳақида ҳам хабар қилиб ўтганди.
Атлантик Ситида бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг марказий жангида аёллар ўртасида иккита йўналиш бўйича жаҳон чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтади. Унда Salita Promotions промоутерлик компанияси вакили, америкалик Кларесса Шилдс хорватиялик Ивана Ҳабазинга қарши рингга чиқади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади