3 016
“Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
БААда давом этаётган “Dubai Cup-U23” халқаро мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Бугун ниҳоясига етган ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сайдия арабистони олимпия терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоамиз сафида олимпиячиларимиз сардори Ислом Қобилов ва Абдулла Абдуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:2
Голлар: Ислом Қобилов (48), Абдулла Абдуллаев (90+2) - Саад Али Алсалули (5), Сами Ҳалил Ал Нажи (17).
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 3.Шароф Муҳиддинов, 5.Дилшод Саитов, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасур Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 14.Аброр Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 16.Азиз Амонов, 17.Ислом Рашидхонов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 20.Шаҳбоз Жўрабеков, 22.Достон Ибрагимов, 24.Асад Собиржонов, 31.Иброҳим Йўлдошев.
Шу тариқа Олимпия терма жамоамиз мазкур мусобақадаги иштирокни якунлади. Бу Любинко Друлович учун келаси йил январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан янги футболчиларни кўздан кечириш, қатор тактик схемаларни синовдан ўтказиш имкониятини берди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз ўтказилган 4 учрашувда 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»