23:00 / 21.11.2019
3 044

«Биз дунёвий давлатмиз. Ким хоҳласа ўйнайди…» – Президент маслаҳатчиси букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди

«Биз дунёвий давлатмиз. Ким хоҳласа ўйнайди…» – Президент маслаҳатчиси букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди
Президентнинг ёшлар, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов куни-кеча Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистонда норасмий букмекерлик компаниялари борми? Мен норасмийлари деяпман. Норасмийлари бор, тўғрими? Бир қанча йиллар аввал бизникилар Таиланд ва Гонконгга бориб пул тикиб келишган ҳолатлари ҳам бўлган. Иккинчидан, биз дунёвий давлатмиз. Ҳозир кўпчилик айтяпти, букмекерлик бу – қимор ўйини. Ким хоҳласа ўйнайди… Агар, кимдир буни эътиқодига зид деб билса, ўйнамаслиги мумкин”, - деган Абдужаббор Абдувоҳитов

Маслаҳатчининг фикрича, бу соҳани қонунийлаштириш болалар футболи ва бошқа спорт турларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Шунингдек, Абдужаббор Абдувоҳитов бу соҳадан тушган солиқларнинг 10 фоизи давлат бюджетига, 45 фоизи болалар футболига ва қолган 45 фоизини бошқа спорт турларини ривожлантиришга сарфлашни таклиф қилди.

Бу пулларга яхши футболчиларни етиштириб чиқарадиган мактаблар қилса бўлади. Бунинг нимаси ёмон? Сизларда букмекерлик компанияси очиш имкони борми? Сизларда йўқми? Унда менга бу таклифни ҳимоя қилишга ёрдам беринглар,” – дея Абдувоҳитов футбол мутасаддиларига юзланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинган эди.

Лойиҳада 2021 йилдан бошлаб футболни ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Биз дунёвий давлатмиз. Ким хоҳласа ўйнайди…» – Президент маслаҳатчиси букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди