18:23 / 24.11.2019
2 481

8 йил ўтиб, чемпионлик «Шарқ» эмас, «Ғарб»га насиб этди. «Ал-Ҳилол» - ОЧЛ ғолиби

8 йил ўтиб, чемпионлик «Шарқ» эмас, «Ғарб»га насиб этди. «Ал-Ҳилол» - ОЧЛ ғолиби
Осиё Чемпионлар лигаси жавоб финал ўйинида Японияда «Урава Ред Даймондс» клубини мағлуб этган Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби Осиёнинг тенгсиз жамоасига айланди.

Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган баҳсда Салим Ал Довсари ва Бафетимби Гомис томонидан киритилган голлар «Ал-Ҳилол»га 2019 йилги ОЧЛ ғолиблигини тақдим этди.
Саудияликлар ўз уйларида ўтган дастлабки финал ўйинида ҳам минимал ҳисобда ғалаба қозонишган эди.

Эътиборлиси, «Ғарб» минтақасидан сўнгги марта ОЧЛ ғолиблиги 2011 йилда Қатарнинг «Ал Садд» клубига насиб этганди. «Шарқ» минтақасидаги Япония, Жанубий Корея, Австралия, Хитой клублари гегемонлигига ниҳоят, орадан 8 йил ўтиб, «Ғарб» минтақасидан Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби чек қўйди ва Осиёнинг тенгсиз клуби номига сазовор бўлди.

ОЧЛ-2019. Финал. 24 ноябрь (якшанба)
«Урава Ред Даймондс» (Япония) – «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) - 0:2
Голлар:
Ал Довсари 74, Гомис 90+3

«Урава Ред» - Нишикава, Такуя Иванами, Сузуки, Макино, Таку Аоки, Секине, Хашиока, Эвертон, Шинзо Короки, Нагасава, Фабрицио.
«Ал-Ҳилол» - Ал Маюф, Хён Су, Али Албулайҳи, Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Ал Фараж, Андре Карильо, Себастьян Жовинко, Салим Ал Давсари, Абдуллоҳ Отайф, Бафетимби Гомис.
Биринчи ўйин: 0:1
Бош ҳакам: В. Коваленко (Ўзбекистон)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 8 йил ўтиб, чемпионлик «Шарқ» эмас, «Ғарб»га насиб этди. «Ал-Ҳилол» - ОЧЛ ғолиби