«Пахтакор» клуби Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони бузилиши ва унинг ўрнига янги стадион қурилиши ҳақида расмий маълумот берди. Унда айтилишича, «Пахтакор» ўйингоҳи ўрнида янги стадион қурилиши клуб режаларидан жой олган.
«Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади.
Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойхатимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади» - дейилади клуб расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» стадиони 26 ноябрь кунги Суперлига U-21 турнири доирасидаги «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашув билан расман ёпилди. Ушбу баҳс 63 йиллик стадион тарихидаги сўнгги ўйин бўлиб қолди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»