
UFC президенти Дана Уайт Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги реванш жангини ташкил қилиш шарти ҳақида гапирди.
"Конор “Ковбой”ни мағлуб қилиши керак - буни уддасидан чиқиш жуда қийин бўлади. Айниқса ярим ўрта вазнда. У ерда Cерроне вазнини кўтариши шарт эмас. Хабиб эса Тони Фергюсонни енгиши керак.
Aгар иккаласи ҳам ғалаба қозонса, унда биз реваншни ташкил қилишимиз мумкин деб ўйлайман”, - деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз: МакГрегорнинг навбатдаги жанги 18 январь куни Лас-Вегасда UFC 246 турнирида Дональд Серронега қарши бўлиб ўтади.
Нурмагомедов эса 18 апрель куни Нью-Йоркда Тони Фергюсон билан жанг қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар