11:40 / 11.12.2019
2 163

«Наполи» Анчелоттини истеъфога чиқарди

«Наполи» Анчелоттини истеъфога чиқарди
Фото: BBC Sport
«Наполи» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
«Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис ва Карло Анчелотти ўртасидаги дўстона муносабат ва ўзаро ҳурмат ўзгармайди», - дейилади клубнинг расмий баёнотида.

60 ёшли италиялик мутахассис Карло Анчелотти қўл остидаги сўнгги ўйин - Чемпионлар лигаси 6-туридаги «Наполи» - «Генк» (4:0) учрашувидаги ғалаба билан Неаполь клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичидан плей-оффга йўлланма олганди. Учрашувдан кейин Анчелоттининг истеъфога чиқарилгани маълум қилинди.

Маълумот учун, «Наполи» Италия А Сериясида 7 ўйиндан иборат ғалабасиз серия қайд этиб, турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетганди.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти «Наполи»да 2018 йилнинг май ойида иш бошлаганди. Уч йиллик шартномага қарамай, италиялик тажрибали мутахассис қониқарсиз натижа ва клуб ички муҳитидаги салбий вазият сабабли клубни муддатдан олдин тарк этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» Анчелоттини истеъфога чиқарди