11:58 / 11.12.2019
3 298

Ўзбекистонга оид реклама АПЛ ўйинларига қандай ва ким орқали қўйилди, у қанчага тушди?

Ўзбекистонга оид реклама АПЛ ўйинларига қандай ва ким орқали қўйилди, у қанчага тушди?
Англия чемпионатининг ўтган йилги ўйинларида “Ҳаёт жуда қисқа, Ўзбекистонга ташриф буюринг” шиори остида майдондаги таблода реклама кетди. Ушбу воқеа катта шов-шувларга сабаб бўлди.

“Youtube” ижтимоий тармоғидаги “Ular” лойиҳасида Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси вазифасида ишлаган Беҳруз Ҳамзаев меҳмон бўлди. Суҳбат давомида Беҳруз Ҳамзаев АПЛ ўйинларида кетган реклама қандай қўйилгани, ким орқали ва қанча пулга тушгани борасида маълумот берди.

- Футбол дунёдаги энг кўп кўриладиган спорт тури, АПЛ жаҳондаги кўп кўп томоша қилинадиган чемпионат ҳамда энг кўп трансляция қилинадиган лига ҳисобланади. Футболни ашаддий мухлислари жуда кўп. Бу ўйинлар расмий тарзда дунёнинг 170дан ортиқ давлатида намойиш этилади ва 500га яқин норасмий телеканаллар орқали қўйилади. АПЛнинг 4 та ўйинида “Ҳаёт жуда қисқа, Ўзбекистонга ташриф буюринг” шиори остида майдондаги таблода реклама кетди. Бизнинг ушбу рекламамиздан кейин Баҳрайн ҳам шундай усулни қўллади. Бу билан биз футбол учрашувларида мана шундай реклама қилишнинг трендини яратдик.

Статистик маълумотларга қараганда, ўша видеони кўрсатилишининг тотал рақами 127 соатни ташкил қилди. Яъни такрорий лавҳалар, голларда ва бошқа ҳолларда Ўзбекистон номи чиққан.

Қандай эришдик? Ҳар доим ҳар хил коммуникацион каналларни қидирамиз. Ўзбекистонни реклама қилиш битта одам ёки битта қўмитанинг қўлидан келадиган нарса эмас. Ажойиб жамоамиз бор маркетинг бошқармасида. Улар билан бирга АПЛ борасида маълумотларни қидириб топиб, алоқага чиқдик. Англияликлар билан кейинги йили шунча ўйинда реклама қиламиз деб келишдик. Улар бўлди деб, пулини чиқариб беришди.

Бу 2017 йили бўлган ҳолат. Нархи 200 минг фунт стерлингдан бошлаб, 1 миллионгача. Буни раисимизга кўрсатдик, уларга маъқул келди, келишилди. Сумма катталиги боис пул ажратилиши учун кечадиган жараён анча чўзилади. Давлатдан пул олиш осон эмас. Барчасининг ўз қоидалари бор. Лекин ўйинлар тугаб қоляпти, АПЛ вакиллари рекламани бериш керак ва биз буни ҳозир қўйишимиз лозим дейишди.

Шунда биз тезлик билан майдон четидаги таблода эсда қоладиган рекламани ўйладик, бизда 65 та давлатга виза очиқлиги учун “Ҳаёт жуда қисқа, Ўзбекистонга ташриф буюринг” ҳамда “Visa free”ни берадиган бўлдик. Шуларни тайёрлаб, юбордик. Уларга маъқул келди ва мен айтдимки, раҳбарлар руҳсат беришса бошлаймиз дедим. Лекин вақт камлиги ва реклама қўйиш жараёни ҳам вақт талаб қилиши боис улар менга буни қўйишга сенинг ишончинг комилми, деб сўрашди. Мен, албатта, дедим. Бўлди унда қўйворамиз дейишди. Ўйинга 2 кун қолди, бироқ пул ажратилиши жараёни 3 ҳафта экан.

Шунинг учун реклама қўядиганларга телефон қилиб, вазиятни тушунтирдим, рекламани олинглар дедим ўйинга бир кун қолганда. Улар айтишдики, бугун шанба, офисда ҳеч ким йўқ, сенинг рекламанг стадионда турипти, рекламангни ҳозир ололмайман деди ва мен сенга ишондим деб айтди. Бўлди, сизни тушундим, лекин сиз давлатимиз тўғрисида ёмон хаёлга бориб қолманг, пулини берайлик, кейин рекламани қўяйлик деб айтдим. Аммо улар кунларинг яхши ўтсин, мен менежерим билан гаплашдим ва улар рекламани ҳозир қўйиб юборишимга розим бўлишди, деб айтди. Шунда сизлар ҳам кўрасизлар, реклама қандай кетганини деди.

Реклама чиқишига ишонмай хизмат юзасидан ўша куни Дубайга кетдим. Майдондаги таблосида рекламамиз чиқди. Шунда ҳар хил гап сўзлар тарқалди, бу рекламани Усмонов қўйган ва ҳоказо.

Биздаги пул ажратилиши жараёнига қадар 27-тур ўйинлари якунланди. Пулини гаплашиш учун телефонда улар билан боғландим ва яна қўйиш бўйича келишмоқчи эдик. Бироқ англияликлар бу нарх кейингисида фарқ қилишини, бир сафар бизга шунақа арзонроққа тўғри келиб қолганини айтишди. Унда биз бунисини пулини берамиз деганимда улар айтишдики, бу реклама биздан совға дейишди...

Биз улар билан яна ҳамкорлик қилиш бўйича раҳбарларимиздан руҳсат олганмиз ва ҳал қилувчи ўйинларда реклама қўйишни режалаштиряпмиз, - деди Беҳруз Ҳамзаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонга оид реклама АПЛ ўйинларига қандай ва ким орқали қўйилди, у қанчага тушди?