21:43 / 11.12.2019
2 651

Аброр Турсунпўлатов: "Рақиб ўзгарди холос, жанг мақоми эмас!"

Аброр Турсунпўлатов: "Рақиб ўзгарди холос, жанг мақоми эмас!"
Маълумки, Рио Олимпиадаси чемпиони, профессионал бокснинг супер енгил (-63.5 кг) вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғойибназаров (7-1, 4 КО) Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида 16 декабрь куни навбатдаги жангини ўтказади.

У аслида аргентиналик Мауро Годойга ( 32-5-1,17 КО) қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин баъзи сабабларга кўра, Мауро ушбу жангни оз муддат қолганда рад этган ва унинг ўрнига тезлик билан мексикалик Хавер Меркадо (26-15-2, 23 КО) топилган.

Мазкур масала юзасидан ушбу боксчимиз мураббийи Аброр Турсунпўлатовга боғланиб, мавжуд вазиятлар ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Аброр ака рақиб ўзгаришининг асл сабаби нимада?
- Тўғриси, бу бизга ҳам маълум эмас. Негадир оз вақт қолганда бу жангни рад қилди.

- Барибир аргентиналик боксчининг натижалари яхшироқ эди. Шу нуқтаи назардан ушбу жангга бўлган эътибор, қизиқиш бироз сусаймасмикан?
- Бундай ўйламайман.

- Айниқса, Фазлиддин иштирокидаги жанг жаҳонга машҳур ESPN телеканали орқали трансляция қилиниши керак эди. Барчаси режадагидек бўладими?
- Албатта. Шунчаки рақиб ўзгарди холос. Жанг ўша мақомда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аброр Турсунпўлатов: "Рақиб ўзгарди холос, жанг мақоми эмас!"