Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада уйланади.
Бу ҳақда Ростов клуби устози Валерий Карпин "Матч ТВ"даги "8-16" кўрсатувида маълум қилди.
Бошловчи: Шомуродов узоқ вақтдан бери гол урмаяпти. Унинг ўйинида пасайиш кузатиляптими ёки бу вазиятга боғлиқ нарсами?
Карпин: Унинг ўйинига, вазиятлар сонига ҳеч қандай эътироз йўқ. Вазият кўп бўлса бўлгандир, лекин камаймади. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Ўша даврларда 6 ой гол ура олмаганман. Кейин рақиб дарвозасини ишғол қилдим ва навбатдаги 3та баҳсда ҳам ўз ҳисобимга гол ёздириб қўйдим. Омад деган нарсалар бор. Гол урган пайтларингиздагидек ўйнайсиз, аммо гол урмайсиз. Бундан ташқари футболга таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар ҳам бор. Масалан, мураббий ўзича турли режалар тузиб, ҳаммага рол ажратиб беради. Аммо ўша ўйинчи хотини билан уришиб қолган ёки фарзанди касал бўлади. Ҳаммамиз одаммиз. Футболни инсонлар ўйнайди. Шомуродов 28 декабрь куни уйланади. У роппа-роса 2 ой олдин келин билан танишган экан. Бу таъсир қиладими ёки йўқ, билмайман. Собиқ иттифоқ даврида футболчи уйланса, бир йил унинг ўйинида пасайиш кузатиларди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди