Нукусда полвонлар баҳсида ғолиб бўлган Миллий гвардия хизматчисига Президент совғаси — Cobalt берилди

Нукусда полвонлар баҳсида ғолиб бўлган Миллий гвардия хизматчисига Президент совғаси — Cobalt берилди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳаридаги Марказий «Ипподром» майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган «Ҳосил байрами» ўтказилди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Байрам тадбирида миллий ва халқ ўйинлари, шунингдек, турли хилдаги спорт мусобақалари ташкиллаштирилган.

Полвонлар баҳсида бош соврин учун гиламга чиққан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Элёр Машарипов рақибларидан устун чиқиб, ғолибликни қўлга киритган ва Президент совғаси – Cobalt автомашинаси билан тақдирланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар